ПАРАГВАЙЛАР

ПАРАГВАЙЛАР — халқ, Парагвайнинг асосий аҳолиси (4,12 млн. киши). Умумий сони 4,5 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Асосан, метислар. Испан тили ва гуарани тилида сўзлашади. Диндорлари — католиклар.