ПАРАГВАЙ

ПАРАГВАЙ — Жан. Америкадаги даре, Парананинг ўнг ирмоғи, Бразилия ва Парагвай ҳудудларида, айрим қисмлари Парагвай, Бразилия ва Аргентина ўртасидаги давлат чегарасидан оқади. Уз. 2500 км, хавзасинингмайд. 1,2 млн. км2. Бразилия ясситоғлигининг шим.-ғар-бий қисмидан бошланиб, жан. га томон Пантанал ботқокликлари, Гранчако пасттекислиги бўйлаб оқади. Дарёнинг кенглиги ўрта оқимида 350—600 м, қуйи оқимида 1000—1500 м, чуқ. 10 — 20 м. Ёғингарчилик даврида тошади. Ўртача сув сарфи Асунсьон ш. ёнида 2940 м3/с, қуйилиш жойида 4000 м3/с П. — Парагвайнинг асосий транспорт йўли. Корумба ш. гача кема қатнайди, Асунсьон ш. гача денгиз кемалари кира олади. К. бўйида Асунсьон, Консепсьон ш. лари жойлашган.