ПАРАГВАЙ

ПАРАГВАЙ (Paraguay), Парагвай Республикаси (Republika de Paraguay) — Жан. Американинг марказий қисмида жойлашган давлат. Майд. 406,8 минг км2. Аҳолиси 5,8 млн. киши (2002). Пойтахти — Асунсьон ш. Маъмурий жиқатдан 19 департамент (departamento) ва пойтахт округига бўлинади.

Давлат тузуми. Парагвай — республика. Амалдаги конституцияси 1992 й. 21 июнда қабул қилинган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент (1999 й. дан Луис Гонсалес Макки), у умумий тўғри овоз бериш йўли билан 5 й. муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий конгресс (2 палатали парламент — сенат ва депутатлар палатаси), ижрочи ҳокимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати. Парагвай рельефи, асосан, текислик. Марказий қисмини Парагвай дарёси бўйидаги ботқокли пасттекислик, шим.-ғарбини Гранчако текислигининг бир қисми, жан.-шарқини Бразилия ясситоғлигининг бир қисми эгаллайди. Оз микдорда темир, марганец, мис руда конлари бор. Иқлими — тропик, иссиқ иқлим. Ўртача т-ра июлда 17—19°, янв. да 27—29°. Йиллик ёғин ғарбда 700 дан шаркда 2000 мм гача. Йирик дарёлари: Парана, Парагвай ва уларнинг ирмоклари. Тупроги шаркда кизил ферралит, марказда ўтлоқи, ғарбда жигарранг-қизил тупроқ. Мамлакат ҳудудининг тенг ярми қимматбаҳо да-рахтлар (квебрахо, матэ) ўсадиган ўрмон. П. да тапир, пекар, ягуар, сув чўчқаси, ботқоқ буғуси, пума, зирхли, носух, капибар каби ҳайвонлар, кенг бурунли маймунлар, турли-туман қушлар яшайди. Миллий боғлари — Дефенсорес-дельчако, Тинфунке ва б.

Аҳолиси, асосан, парагвайлар (испан келгиндилари билан индейс аёллари ни-коҳидан вужудга келган метислар). Ин-дейслар, немислар, аргентинлар ҳам яшайди. Расмий тили — испан тили, кўпчилик гуарани индейс тилида сўзлашади. Диндорларнинг аксарияти — ка-толиклар. Аҳолининг 50,5% шаҳарларда истиқомат қилади. Йирик шаҳарлари: Асунсьон, Вильяррика, Консепсьон.

Тарихи. Европаликлар 1527 й. мамлакатга келишидан аввал бу ерда гуарани индейслари яшаган. 1535 и. П. Испания мустамлакасига айлантирилди. Маҳаллий аҳоли қириб ташланди, қолганлар қул қилинди. 17—18-а. ларда иезуитлар давлати мавжуд бўлди. Испания мустамлакаларининг мустақиллик йўлидаги уруши натижасида Парагвай 1811 й. мустақилликка эришди ва республика деб эълон қилинди, мамлакатда инқилобий хунта ҳукмронлик қила бошлади. 1842 й. да қуллик бекор қилинди. 1844 й. да биринчи конституция қабул этилди. 1864—70 й. ларда Парагвай ҳудудининг ярмини Аргентина ва Бразилия босиб олди. Йирик латифундия эгалари б-н ҳарбийлар Миллий республикачилар уюшмаси («Колорадо»)га бирлашди. Парагвай 1-жаҳон урушида бетараф турди. 2-жаҳон урушида ҳам бетарафлик эълон қилсада, Германияга кўмаклашди, урушдан кейин немис ҳар-бий жиноятчиларига бошпана берди. Уруш даврида янги саноат тармоқлари вужудга келди, давлат савдо флоти ташкил топди. Парагвай 1945 й. фев. да Германия ва Японияга уруш эълон қилди. Урушдан кейин мамлакатда кетмакет давлат тўнтариши бўлиб турди ва 1954 — 89 й. ларда А. Стреснер (1954—89 й. ларда президент) ҳарбий полициячилар дик-татураси ҳукм сурди. 90-й. лардан фуқаролар ҳукумати қокимиятни идора кила бошлади. Парагвай — 1945 й. дан БМТ аъзоси. ЎзР билан 2001 й. авг. да дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 14 май — Мустақиллик куни (1811).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Либерал партия, 1961 й. анъанавий либерал партия парчаланганидан кейин тузилган; Либерал-радикал партия, 1961 й. ташкил этилган: Миллий республикачилар уюшмаси — «Колорадо» партияси, 1887 й. асос солинган; П. коммунистик партияси, 1928 й. тузилган; Ҳақиқий либерал-радикал партия, 1977 й. ташкил этилган; Инқилобий фебреро партияси, 1951 й. фев. да Фебреро (февралчилар) партияси номи билан тузилган; Христиан-демократик партия, 1965 й. асос солинган. Меҳнаткашлар бирлашган касаба уюшма маркази, 1980 й. тузилган; П. меҳнаткашлар конфедерацияси, 1951 й. ташкил этилган.

Хужалиги. Парагвай — иқтисодий жиқатдан кам ривожланган аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг улуши 26,6%, саноатнинг улуши 17,4%. Хўжаликнинг асосий тармоклари: чорвачилик ва ўрмончилик.

Қишлоқ хўжалиги. Мамлакат ҳудудининг чорак қисмидан қ. х. да фойдаланилади, шундан салкам 90% ўтлоқ ва яйлов, 10% экинзор. Яйлов чорвачилиги гушт етиштиришга ихтисослашган. Қорамол, қўй ва от боқилади. Асосий озиқ-овқат экинлари: маккажўхо-ри, маниок, шоли, буғдой, батат, ша-карқамиш, ловия, цитрус мевалар ва б. Экспорт учун тамаки, чой, пахта, кофе, тунг ёнғоғи, соя етиштирилади. Токзорлар бор. Тропик ёғочлар тайёрланади.

Саноати заиф. Етакчи тармоклари: қ. х. хом ашёсини қайта ишлаш, озиқовқат саноати (кушхоналар), ёғочсозлик, тўқимачилик, кўн-пойаб-зал, ошловчи кебрачо экстракти, цемент и. ч. ва б. Нефтни қайта ишлаш, ўсимлик мойлари, канд-шакар и. ч. корхоналари бор. Йилига ўртача 2,4 млрд. кВтсоат электр энергия ҳосил қили-нади. Туз ва оҳактош қазиб олинади. Хорижий компаниялар ёрдамида нефть ва уран конлари ўрганила бошлади. Мамлакат ташқи савдо юкларининг деярли ҳаммаси Парана ва Парагвай дарёлари орқали ташилади. Энг катта порти — Асунсьон. Т. й. узунлиги — 1,5 минг км га яқин, автомобиль йўллари уз. 25,7 минг км. Парагвай четга гўшт ва гўшт маҳсулотлари, пахта, нефть ва нефть экстракти, ёғоч, тунг мойи ва б. чиқа-ради, четдан нефть ва нефть маҳсулотлари, машина ва ускуналар, транспорт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва б. олади. Бразилия, Аргентина, Германия, АҚШ б-н савдо қилади. Пул бирлиги — гуарани.

Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари. Маориф тизимида бошланғич мактабнинг 3 й. лик, 5 й. лик, 6 й. лик турлари бор. Ўрта мак-таб (ўқиш муддати 6 й.) иккита 3 й. лик босқичдан иборат. Ҳунар-техника ўқув юртлари бошланғич мактаб ва 1-бос-қич ўрта мактаб негизида ишлайди. Парагвайда 21 олий ўқув юрти бор, йириклари: Асунсьондаги Миллий ун-т (1890 й. асос солинган), «Нуэстра Сеньора де ла Асунсьон» католик ун-ти (1960). Давлат илмий муассасалари: Атом энергияси миллий комиссияси (1965), Ботаника боғи (1914), Ҳарбий география ин-ти (топография хариталари), Гуарани тили маданияти академияси (1975); хусусий илмий муассасалари: П. илмий жамияти (1921), П. педиатрия ва болалар гигиенаси ин-ти (1928), П. тарихий тадқиқот ин-ти (1937) ва б. Асунсьонда Миллий кутубхона, Нафис санъат ва кад. ёдгорликлар миллий му-зейи, Табиий тарих ва этн. музейи бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва те-лекўрсатуви. Парагвайда нашр этиладиган асосий газ. ва жур. лар: «А Бэ Сэ колор» (кундалик газ., 1967 й. дан), «Аделан-те!» («Олға!», ойлик газ., 1942 й. дан), «Вое де трабахо» («Меҳнат саси», 2 қафтада 1 марта чикадиган жур.), «Диа» («Кун», кундалик газ.), «Нотисиас» («Янгиликлар», 1844 й. дан), «Патриа» («Ватан», кундалик газ., 1946 й. дан), «Перспективас» («Истиқболлар», жур., 1986 й. дан), «Популар» («Халқ газетаси», кундалик газ.), «Прогресо» («Тараққиёт»), «Пуэбло» («Халқ», ҳафтанома, 1964 й. дан), «Ультима ора» («Сўнгги соат», кундалик кечки газ., 1977 й. дан). Миллий ахборот агентлиги йўқ. Радио ва телевидение каналлари тижорат асосида ишлайди.

Адабиёти испан ва гуарани тилларида. Мустамлака даврида ёзма адабиёт деярли бўлмаган, гуарани индейсларининг бой оғзаки ижоди ривожланган. Мамлакат мустақилликка эришганидан кейингина Парагвай адабиёти шеъриятдан бошланди. Биринчи романтик шоир Н. М. Талавер (1839—67) ватанпарварлик руҳидаги шеърлари билан адабиёт майдонига чикди, миллий мадҳия ҳам унинг қаламига мансуб. 20-а. бошларида маърифатпарварлик ғоялари кенг тарқалди, бу соҳада М. Домингес, С. Баэс каби ёзувчилар, X. Э. О’Лири, М. Ортис Герреро каби шоирларнинг асарлари диққатга сазовор. Шоир X. Корреа миллий драматургияга асос солди («Бахтсизларнинг зорлиги» пьесаси). 20-а. 2ярмидан бадиий проза равнақтопа бошлади. А. Роа Бастоснингўз халқи тақцирини тасвирловчи ҳикоялар тўплами ва «Инсон фарзанди» романи (1960) Парагвай адабиётини юқори по-ғонага кўтарди. Ижтимоий низоларни мифологик мотивлар оркали тасвирловчи бу асар жаҳон адабиёти хазина-сига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Мамлакатда ҳарбий-полиция диктату-раси даврида кўпгина ёзувчилар чет элларда яшаб, ижод қилишга мажбур бўлди. 90-й. лардан Парагвай адабиёти янажонлана бошлади.

Меъморлиги ва тасвирий санъати. Парагвай аҳолиси қадимдан сомонли хом ғишт, лой ва қамишдан қурилган кулбаларда яшаб келган. Мустамлака даврида барпо этилган мустаҳкам манзилгохларда ёғоч ва хом ғиштдан ибодатхона, устахона, бозор, лашкаргохлар қурилган, уларнинг атрофида индейсларнинг кулбалари жойлаштирилган. 17—18-а. ларда ҳашаматли черковлар барпо этидди. 1840—65 й. ларда Парагвай пойтахти — Асунсьон ш. қайта ре-жалаштирилиб, европача услубда қурилди. Парагвай мустақилликка эришгач, йирик шаҳарларда сарой ва жамоат бинолари классицизм ва итальян уйғониш даври услубларида тикланди, ғишт ва тошдан 2—3 қаватли турар жойлар курила бошлади. Кейинги йилларда АҚШ ва Бразилия меъморлари иштирокида жамоат мажмуалари, саноат иншоотлари ва уй-жойлар замонавий бинокорлик материалларидан қурилди.

Парагвай ҳудудида қад. замонларда яшаган индейс қабилалари овчилик, балиқ овлаш, деҳқончилик билан шуғулланган ва гулдор сопол идишлар ясаш, баданга нақш солиш, каштали кийимлар тикиш санъатини ривожлантирган. Индейс кулбаларида ёшларга нақшинкорлик ва ўймакорлик сирлари ўргатилган.

19-а. ўрталарида рассомлик мактаби вужудга келди, илк махаллий рассомлар (манзарачи С. Риос, портретчи А. Гарсиа) халқ ҳаётини ва мамлакат табиатини акс эттирувчи асарлар яратдилар. 20-а. да рассом П. Альборно, ҳайкалтарош В. Польяроло, фафик X. дела Эррерия ва б. санъаткорлар ижодида мамлакат тарихи, манзаралари ва халқ анъаналари ифодалаб берилди. АҚШ ва Европа санъати таъсирида шаклбозлик, авангардизм оқимлари ҳам тарқалди. Ҳунармандчиликда бадиий тўр тўқиш, чойшабга гул, куш, жониворлар тасвирини тушириш, наққошлик, кулоллик, суяк ва ёғоч ўймакорлиги, кумуш ва мис тақинчоқлар ясаш санъати ривожланган. Индейсларнинг сопол идишларни қолипаки нақшлаш, қуш патидан турли безаклар ишлаш санъати ҳамон сақланиб қолган.

Мусиқаси. Индейсларнинг мусиқа жанрлари хилма-хил: маросим ва меқнат қўшиклари, давра ўйин айтишувлари, тарихий айтимлар ва ишқий ла-парлар, тароналар ва ҳ. к. Флейта (мим-би), ва ҳуштак турлари, суяк ва ёғоч трубалар, барабан, шақилдоқ каби чол-ғулар оммалашган.. Парагвайликлар мусиқаси бутун Лотин Америкасидаги креол мусиқаси б-н муштарак бўлишига қарамай, миллий ўзига хос томонлари бор (қўшиқ жанрлари — кансьон ва гуарания; чолғу асбоблари — гитара ва арфа). Профессионал мусиқа 19-а. дан ривожлана бошлади. 20-а. да концерт фаолияти урф бўлди. 19а. охири — 20-а. бошларида дастлабки мусика муассасалари, жамиятлари, уюшмалари ташкил этилди. Композиторлар ора-сида Р. Хименес, Э. Хименес, X. А. Флоpec, X. К, Морено Гонсалесни кўрсатиш мумкин. Асунсьонда мусиқа билим юрти, хусусий мусиқа мактаблари бор.

Театри. Дастлабки театр томошалари 16-а. ўрталарида кўрсатилди. Мустамлака даврида, асосан, диний мазмундаги асарлар саҳналаштирилди. Миллий театр санъати 19-а. ўрталаридан ривожлана бошлади. 1858 й. Асунсьонда театр биноси қурилди. 20-а. да пойтахтда «Гранадос», «Насьональ», «Индепендьенте» театрлари, А. Сунье раҳбарлигидаги Парагвай драма ва комедия труппаси ишлади. Шу даврда гуарани театри ҳам ривожланди. X. Корреа билан бир қаторда Ф. М. Барриос, Р. Сентурион Миранда, X. Пла каби драматургларнинг асарлари, Э. Баэс, Э. Рейсофер каби актёрларнинг ижроси томошабинларга манзур.