ПАРАГНЕЙС

ПАРАГНЕЙС — Ер пўстида ҳосил бўлган метаморфик тоғ жинси. Чўкинди тоғ жинслари (қумтош ва гилли сланецлар) нинг Ер пўсти чуқур зоналарида метаморфизмнинг амфиболит фациясида кайта кристалланиши натижасида ҳосил бўлади. Таркиби бошқа характерли минераллар (андалузит, силлиманит, дистен, кордиерит, турмалин ва б.) қўшилган кварц ва дала шпатларидан иборат; қўшилган минералларга қараб Парагнейснинг хиллари фарқ қилинади. Парагнейсда гилтупроқ бир оз кўп бўлади. Парагнейс дастлабки материалига қараб магматик жинсларнинг ўзгаришидан ҳосил бўлган ортогнейслащан фарқ қилади (яна қ. Гнейс).