ПАРАГЕНЕЗИС

ПАРАГЕНЕЗИС (пара… ва генезис) , минераллар парагенезиси — ҳосил бўлиш шароити умумийлиги билан ўзаро боғлиқ бўлган ва Ер пўстида қонуниятли бирга учрайдиган минераллар. «Парагенезис»терминини 1849 й. И. Брейтгаупт таклиф қилган. «Парагенезис» тушунчаси 1920-й. ларда В. И. Вернадский асарларида ривожлантирилди.

Парагенетик ассоциация ни шакллантирувчи минераллар минерал ҳосил бўлишидаги давомийлиги турлича бўлган вақт ичида ва ҳар хил физик-кимёвий ва термодинамик шароитларда кечувчи бирорта табиий жара-ённинг ривожланиши натижасида ву-жудга келади. Кўп ҳолларда, минералларнинг биргина парагенетик ассоциациясининг ўзида бирорта ми-нералнинг турли вақтда ҳосил бўлган алоҳида бўлаклари кузатилади. Турли ёшдаги бундай минераллар уларнинг генерацияси дейилади. Кимёвий муҳит, унинг геологик ривожланиши, термодинамик шароитлар ва б. минераллар парагенезиясини белгиловчи муҳим омиллар ҳисобланади. Ўхшаш шароитларда вужудга келган минераллар парагенетик қаторлар ни ҳосил қилади. Булар турли конларда крнуниятли такрорланади. Минералларнинг шундай каторларига магматик тоғ жинслари, пегматитлар, кимберлитлар, гидротермал руда томирлари, рангли металлар рудаси конлари зона-сидаги минераллар ассоциацияси мисол бўлади.

Минераллар парагенезияси минераллар ҳосил бўлишида иштирок этувчи элементлар парагенезиси билан узвий боғлиқ. Парагенезисни ўрганиш фойдали қазилмаларни излашда катта амалий аҳамияти бор, чунки ассоциацияда бир ми-нералнинг учраши йўлдош минералнинг борлигидан дарак беради.