ПАРАГАНГЛИЙЛАР

ПАРАГАНГЛИЙЛАР (юн. пара… ва ганглий) — умуртқали ҳайвонлар ва одамнинг эндокрин бези. Асосан, катехол-аминларни ишлаб чиқаради, нерв системасининг хеморецепторлик вазифасини бажарувчи қўшимча органи ҳисобланади. Энг кучли Параганглийлар буйрак усти бези мағиз моддасидан, бел ва аортадаги Параганглийлар секретор хромаффин ҳужайралар, қўшимча ҳужайралар (қоплама типдаги нейроглиялар) ва бириктирувчи тўқималардан ташкил топган. Эмбриогенезда улар симпатик нерв системаси нейробластлари билан бирга ҳосил бўлади ва кўчиб ўтади. Бошқа Параганглийлар — нохромаффинлар (асосан, парасимпатик нерв системаси тармокланган жойларда), жумладан, кўз ичидаги Параганглийлар, ўпка, кўмик, мия пўстлоғидаги Параганглийлар, каротидли Параганглийлар, тана ва қўл-оёқ нервларидаги Параганглийлар хисобланади. Улар IX ва X жуфт орқа мия нервининг эмбрионал асосларидан ҳосил бўлади.

Параганглийлар дастлаб тубан умуртқали ҳайвонларда пайдо бўлган ва, асосан, рецепторлик вазифасини бажарган. Филогенезда Параганглийлар аста-секин эндокрин орган сифатида шакллана бошлаган. Умуртқали ҳайвонларда Параганглийлар табақалашган: хромаффин ҳужайраларнинг цитоплазма-тик тўрлари таркибида норадреналин (норадреноцитлар) ёки майда фанулаларда кўп миқдорда адреналин (адреноцитлар) бўлади; нохромаффин қужайралар катехоламин бўлмаган полипептид гормонларни синтезлайди деб тахмин қилинади. Айрим Параганглийларда (каротидли юрак усти ганглийлари) кислород етишмаслигини сеза оладиган ва унга жавобан секрет ажрата оладиган хусу-сият ривожланган. Кўпчилик Параганглийлар ҳужайра ёки қон томири деворларига ёпишиб туради ёки ўша жойда ҳосил бўлади. Параганглийлар стреесга қарши организм фаолиятини бир меъёрда ушлаб туриш учун барча системаларни фаоллаштиришдан ибо-рат. Организмда Параганглийларнинг ишлаб чиқарилишини хусусий ва умумий физиологик реакциялар назорат қилиб туради.