ПАРАДОКС

ПАРАДОКС (юн. paradoxos — кутилмаган, ғалати) — кўпчилик томонидан кабул этилган анъанавий фикр, тажрибага ўз мазмуни ёки шакли билан кескин зид бўлган, кутилмаган мулоҳаза, муҳокама. Хар қандай Парадокс «шубҳасиз тўғри» (асослими, асоссизми, бундан қатъи назар) ҳисобланган у ёки бу фикрни инкор этишдек кўринади. «Парадокс» терминининг ўзи ҳам дастлаб антик фалсафада х,ар қандай ғалати, оригинал фикрни ифодалаш учун ишлатилган.

Мантиқда Парадокслар формал мантик, қоидаларига риоя қилиб фикр юритишда баъзан юзага келади. Мантикда Парадоксларни ҳақиқатдан чекиниш, деб билиш ўринлидир. Шунинг учун антиномия, апория, зиддияттҳ Парадокснинг синонимлари деб ҳисоблаш мумкин. Парадокс бир-бирини истисно кдлувчи икки фикрни баб-баравар исбот килиш мумкинлигини бил-диради. Мантикий Парадокслар, одатда, ман-тиқий асослари тўла аникланмаган на-зарияларда учрайди. Илмий муҳокамада Парадокс пайдо бўлишининг асосий сабаби инсон билиш жараёнининг мураккаб диалектик характерга эгалиги ва бунда шакл ва мазмуннинг ўзаро зиддиятли муносабатда бўлишидадир. Парадоксларни бартараф этишнинг универсал йўли йўқ. Мантиқ ва мат. да айрим П. ларни бартараф килиш усуллари ишлаб чикилган.