ПАРАДИЗКА

ПАРАДИЗКА, райка (Malus pumila var. paradisiaca) — бал. 2 м гача борадиган бута ёки дарахт; паст бўйли олма тури. Ватани — Закавказье. Олма дарахтлари учун пакана пайвандтаг сифатида фойдаланилади. Пархиш қилинган нов-далари ва қаламчасидан тез кўпаяди. Унга пайванд қилинган дарахтлар пас-так усади (2,5—4 м), 3—4 йилдан мунтазам ва мўл ҳосил бера бошлайди. Парадизка тупроқнинг унумдорлигига талабчан, совуққа чидамсиз; ёғочи ва илдизи мўрт.