ПАРАД

ПАРАД (франц. — parade, испанча — parade, лот. — раго — тайёрлайман) — 1) расмий байрамлар муносабати билан қўшинларнинг жанговар техника билан (қ. Қўшинлар паради), физкультурачилар (спортчилар) ва б. жамоаларнинг тантанавор саф тортиб ўтиши;

2) цирк ва театрда — томоша олдидан ёки сўнггида саҳна (арена)га барча қатнашчиларнинг умумий чиқиши.