ПАРАБОЛОИДЛАР

ПАРАБОЛОИДЛАР — 2-тартибли ёпиқ бўлмаган сиртлар. Бир параболани иккинчиси бўйича илгарилама ҳаракатлантириб, Параболоидлар ҳосил қилиш мумкин. Бунинг учун па-раболалар ётган текисликлар ўзаро тик, ўқлари параллел, биринчи параболанинг учи иккинчи парабола бўйлаб сирпаниши керак. Бунда параболалар бир томонга йўналган бўлса, эллиптик параболоид, турли томонга йўналган бўлса. гиперболик параболоид ҳосил бўлади. Эллиптик параболоид текислик билан кесилса, кесимда эллипс ва параболалар; гиперболик параболоид кесилса, парабола, гипербола ва ўзаро кесишувчи тўғри чизиқ,лар юзага келади. Гиперболик параболоидни тўғри чизиқни ҳаракатлантириб ҳам ҳосил қилиш мумкин. Унинг бу хоссасидан меъморликда фойдаланилади.