ПАРАБОЛА

ПАРАБОЛА (юн. parabole — қиёс, чо-ғиштириш, ўхшатиш) — бадиий адабиётда рамзга мойил киноявий образ. Рамзий ҳикояга, мажозга яқин бўлсада, улардан фарқ қилади. Баъзан Параболани рамз ва рамзли ҳикоя оралиғидаги тур деб ҳам юритишади. Рамзийликка яқинлик Параболанинг киноявий образ си-фатидаги вазифасини сусайтирмайди. Мазмунни атрофлича кенг ва чуқур ифодалаш имкониятининг мавжудлиги туфайли Параболадан кўп ёзувчилар унумли фойдаланганлар: Ф. Кафка «Суд жараёни», Э. Хемингуэй «Чол ва денгиз», Гарсиа Маркес «Юз йил танҳоликда», Абэ Кобо «Қумдаги хотин» ва б. Ўзбек ёзувчиларидан А. Мухтор, Ш. Холмирзаев, Н. Эшонқул ва б. ўз асарларида Параболадан фойдаланганлар.