ПАРАБИОЗ

ПАРАБИОЗ (пара… ва… биоз) — 1) тирик тўқиманинг қўзғатувчи таъсирига жавобан кечирадиган даврий ҳолати. Нерв (мускул)нинг ўзгарган қисми таъсирчанлиги пасайиши туфайли бериладиган қўзғалиш ритмини ўтказмайдиган бўлиб қолади. Парабиоз ҳақидаги тушунчани рус олими Н. Е. Введенский ишлаб чиққан. Парабиознинг ривожланиши бир неча фазалар орқали ўтади. Провизор, яъни тенглаштириш фазасида нерв (мускул) нинг даврий импульсларни ўтказиш хусусияти ҳар қандай қўзғалиш кучига нисбатан бир хилда пасайган бўлади. Парадокс ал фаза — кучли қўзғалишлар нервнинг ўзгарган қисми орқали ўтказилмайди, кучсиз қўзғалишлар эса мускулларнинг кучли қисқаришига олиб келади. Т о р мозловчи фаза — нервнинг қўзғалишни ўтказиш хусусияти бутунлай йўқолади. Парабиоз — қайтар ҳодиса, лекин зарарловчи омилнинг кучайиши ҳаётий фаолиятнинг бутунлай издан чиқиши ва ўлимга олиб келиши мумкин. Введенский Парабиозни турғун, яъни ўзгармас қўзғалишнинг ўзига хос ҳолати, келаётган қўзғалишлар тўлқини турғун қўзғалишлар билан бирга қўшилиб чуқурлаштириши хамда нерв марказларида қўзғалишни тормозланишга ўтиш модели сифатида қараган. Замонавий ада-биётларда «Парабиоз» термини, асосан, экс-тремал ва патологи к вазиятларга нисбатан қўлланади.

2) Бир организмнинг иккинчиси билан ўзаро таъсирини ўрганиш мақсадида 2 та (баъзан 3 та) ҳайвонни қон айланиш системаси ёки улар терисини тикиб қўйиш орқали сунъий бирлаштириш. Тубан тузилган организмларда (бўшлиқ-ичлилар, чувалчангларда), шунингдек, думли сувда ва қуруқликда яшовчиларда Парабиозни амалга ошириш анча осон, ис-сиққонли ҳайвонларда бу жуда мушкул.