ПАПУАС ТИЛЛАРИ

ПАПУАС ТИЛЛАРИ — Янги Гвинея о. да ва Тинч океаннинг бошқа бир қанча о. ларида тарқалган тил гурухлари ва яккаякка тилларнинг умумлашма шартли номи. Ушбу атама мазкур тиллар ўртасида генетик ўхшашлик бор ёки йўқлигидан қатъи назар, шу минтакадаги австронез тилларидан фаркланиш учун ишлатилган. Шунинг учун баъзан улар неавстронез (австронез бўлмаган) тиллар деб ҳам аталади. Папуас тилларининг умумий сони 750 дан 1000 гача етади, уларда сўзлашувчиларнинг умумий сони 5 млн. кишига яқин. Папуас тилларининг генетик қардошлиги ҳақида ишонарли маълумотлар йўқ; уларнинг малай-полинез (австронез) тиллари ҳамда Австралия тиллари билан алоқадорлиги тах-мин қилинади.

Дастлабки маълумотлар бўйича Папуас тиллари 12 та тил гурухига ажралади. Улардан энг йириклари: Янги Гвинея ҳудудини қамраб олувчи фила (юн. phyle — қабила; австралиялик олим С. Вурм таклиф этган ушбу термин «тиллар макрооиласи» тушунчасига тўғри кела-ди) — 491 тилни камраб олади, бу тилларда сўзлашувчилар 4 млн. кишига яқин; Ғарбий Папуа филаси 24 тилни камраб олади, унда 500 мингдан ор-тиқ киши сўзлашади; Сепик-Раму филаси 97 тилни қамраб олади, сўзлашувчилар 300 минг кишидан ортиқ; Торричелли филаси 47 тилни камраб олади. 120 мингдан ортиқ киши сўзлашади; Шарқий Папуа филаси 28 тилни қам-раб олади, 80 мингдан ортиқ киши сўзлашади ва б.

Папуас тиллари агглютинатив тиллардан. Ундош товушлар тизими ривожланган. Морфологик сатхда феъл туркуми мураккаб. От туркумида турланиш йўқ. Папуас тиллари ўз ёзувига эга эмас, бу тиллар мактабларда деярли таълим-тарбия тили ҳисобланмайди. Турли Папуас тиллари учун лотин ёзуви асосида алифболар яратиш ишлари бошланган.