ПАПУА-ЯНГИ ГВИНЕЯ

ПАПУА-ЯНГИ ГВИНЕЯ, (Papua New Guinea) , Папуа — Янги Гвинея Мустақил давлати (Independent State of Papua New Guinea) — Океа-нияда, Тинч океаннинг жан.-шарқий қисмида жойлашган давлат. Ғарбда Индонезия билан чегарадош, қолган қисми денгизлар билан ўралган. Папуа-янги гвинея —Я. Г. таркибига Янги Гвинея о. нинг шарқий қисми ва унга ёндош ороллар, Бисмарк архипелаги, Соломон о. ларининг шим. кис-ми, Д’Антркасто о. лари, Луизиада архипелаги, Тробриан о. лари, Муруа о. ва б. 200 га яқин катта кичик ороллар ки-ради. Умумий майд. 462,8 минг км2. Ахолией 5,172 млн. киши (2002). Пойтахти — Портморсби ш. Маъмурий жиҳатдан 20 вилоят (province)ra бўлинади.

Давлат тузуми. Папуа-янги гвинея —Я. Г. — парламентли монархия, Буюк Британия Ҳамдўстлиги таркибига киради. Амалдаги конституцияси 1975 и. 16 сент. да қабул қилинган. Давлат бошлиғи — Буюк Британия қироли (қироличаси); ҳукуматнинг такдимига биноан ва парламентнинг қарорига мувофиқ тайинланадиган генерал-губернатор унинг номидан иш кўради. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни бир палатали Миллий парламент, ижрочи ҳокимиятни бош ва-зир бошчилигидаги Миллий ижроия кенгаш (ҳукумат) амалга оширади.

Аҳолисининг аксарияти папуаслар, меланезлар, шунингдек, европаликлар, асосан, инглиз-австралияликлардан иборат. Расмий тили — инглиз тили. Кўпчилик диндорлари — христианлар, қолганлари маҳаллий анъанавии динларга эътиқод қилади, аммо аҳолининг кўпчилиги папуас тилларида, меланезлар малай-полинез тилида сўзлашади, гуруҳлараро муомалада моту тилидан фойдаланилади. Аҳолининг кўп қисми қишлоқ жойларда, бориш қийин бўлган олис қишлокларда яшайди. Шу сабабли мамлакатда урф-одат ва тиллар жуда кўп (700 дан ортиқ). Қишлоқ жойларда анъанавии турмуш тарзи сақланиб қолган.

Тарихи. Янги Гвинеяга 16-а. нинг 1ярмида португал денгизчи сайёхлар келганлар. 1884 й. Янги Гвинея о. нингжан.шарқий қисми Англия протекторатига айлантирилди ва у Папуа номини одди, 1888 й. Буюк Британия мустамлакаси деб эълон қилинди, 20-а. бошларида Австралия Иттифоқига топширилди. 1920 й. оролнинг Германия протектората бўлган шим.-шарқиг қисми (Янги Гвинея ҳудуди) ҳам, Миллатлар Иттифоқининг мандатига биноан, Австралия Иттифоқи бошқа-рувига олиб берилди. 1949 й. Австралия ҳукумати унинг иккала қисмини маъмурий жиҳатдан бирлаштирди ва мамлакат П. —Я. Г. номини одди. 1973 й. П. —Я. Г. ички ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлди. 1975 й. 16 сент. да эса мустақил давлат деб эълон қилинди. Папуа-янги гвинея —Я. Г. 1975 й. дан БМТ аъзоси. Миллий байрами — 16 сент. — Муста-қиллик куни (1975).

Хўжалиги. Қ. х. ва кончилик саноати иқтисодиётнинг асосини ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотда қ. х. улуши 26%, саноатнинг улуши 26,6%. Асосан, кокос пальмаси, каучук, банан, кофе, какао етиштирилади. Ички эҳтиёж учун аҳоли ямс, таро, маниок, маккажўхори, батат, шакарқамиш экади; ёввойи тарзда ўсадиган нон дарахти, сага пальмаси ва б. ўсимликлар мевасини йиғиштириб олади. Гўштбоп чорвачилик, балиқ овлаш ривожланган, ёгоч тайёрланади. Озиқовқат ва ёғочсозлик саноати маҳаллий хом ашё асосида ишлайди. Мис (кўпроқ Соломон о. ларида), олтин, кумуш, рух казиб оли-нади. Автомобиль йўллари уз. 20 минг км га яқин. Четга олтин, кофе, мис, копра, ёғоч-тахта, какао чикаради. Четдан озиқ-овқат, машина ва ускуна, саноат моллари олади. Австралия, Буюк Британия, АҚШ, Япония билан савдо килади. Пул бирлиги — кина.

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари. Меланез иттифоқи, 1978 й. асос солинган; Халқ ҳаракат партияси, 1985 тузилган; Халқ илғор партияси, 1970 й. да ташкил этилган; Халқ-демократик харакати, 1985 й. асос солинган; Миллий партия, 1979 й. тузилган; Пангу Пати («Бирлашган Папуа-янги гвинея —Я. Г. партияси»), 1967 й. ташкил этилган; П. —Я. Г. биринчи партияси, 1998 й. асос солинган. Папуа-янги гвинея —Я. Г. касаба уюшмалари конгресси, Халкаро эркин касаба уюшмалари конфедерациясига киради.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Газ. лари «Ниугини ниус» («Янги Гвинея янгиликлари», маҳаллий тилдаги кундалик газ., 1979 й. дан), «Нэшнл» («Миллий», инглиз тилидаги кундалик газ., 1993 й. дан), «Папуа — Ньюгини посткурьер» («Папуа — Янги Гвинея почта курьери», инглиз тилидаги кундалик газ., 1969 й. дан). Папуа-янги гвинея —Я. Г. миллий радиоэшиттириш корпорацияси тижорат маҳкамаси бўлиб, 1973 й. асос солинган.