ПАПИРУС

ПАПИРУС (Cyperus papyros) — 1) бардидошларга мансуб кўп йиллик ўт. Гулли новдалари 5 м гача, А. уч қиррали, иўғон, пастки қисми тангачасимон барглар билан қопланган; вегетатив новдалардаги барглар ингичка, ланцетсимон. Тўпгули йирик, соябонсимон. Африка тропикларининг даре ва кўл соҳилларидаги тинч оқар сувларда усади. Манзарали ўсимлик сифатида ўстирилади;

2) қадимда ва илк ўрта асрларда Папирус пояларидан тайёрланган ёзув материали. Шу материалга ёзилган қўлёзмалар ҳам «Папирус» деб аталган. Папирус матнларини папирология, мисршунослик, семитология фанлари ўрганади.