ПАПАНИН Иван Дмитриевич

ПАПАНИН Иван Дмитриевич (1894.14.11, Севастополь — 1986) — қутб тадқиқотчиси, геогр. фанлари дри (1938). Контр-адмирал (1943). Икки марта Қаҳрамон (1937, 1940). 1932—35 й. ларда Арктика илмий стяларининг бошлиғи. Россиянинг би-ринчи кўчиб юрувчи «СП — 1» стясига бошчилик қилган (1937—38). Шим. денгиз йўли бошқармаси бошлиғи (1939 — 46). ФАнинг Денгиз экспедицияси ишлари бўлими бошлиғи (1951), 1952 — 72 й. ларда ФА Ички сувлар биологияси ин-ти директори. Геогр. жамиятининг фахрий аъзоси (1938). Таймир я. о. даги бурун, Антрактидадаги тоғлар, Тинч океандаги сув ости тоғи Папанин номига қўйилган.

Ас: Жизнь нальдине, М., 1938; Лёд и пламень, М., 1977.