ПАПАЛИК

ПАПАЛИК — католик черкови раҳбарияти; Рим папаси томонидан бошкариладиган линий марказ. Папалик Рим епископлиги асосида вужудга келган. 5-а. да Рим епископлари ўзларига «папа» но-мини қўйиб олиб, Рим императорларидан бошқа епископларнинг ўзларига бўйсуниши тўғрисида фармон олишга муваффақ бўлдилар. 8-а. да Папа вилоятининг тузилиши папалар дунёвий ҳокимиятиг а асос солди. 2-жаҳон урушидан кейин, ай-ниқса, 60-й. лардан бошлаб Папалик черковни ақидалар, маросимлар, ташкилотлар ва сиёсат соҳасида ҳозирги даврга мослаштириш йўлига ўтди.