ПАНТОМИМА

ПАНТОМИМА (юн. pantomimos — фа-кат тана ҳаракати билан ўйновчи актёр, таклид) — саҳна санъати тури. Унда бадиий образ сўзсиз, мимика, имо-ишо-ра, гавдани ҳар мақомга солиш орқали яратилади. П. Европада Юнонистон ва Римда, Осиёда Хитой, Ҳиндистон, Хо-разм, Бақтрияда мил. ав. 5—4-а. ларда юзага кела бошлаган. Ўрта асрларда Пантомима катта бир санъатга айланиб, кўпгина жанрларда (драма, фожиа, эртак, памфлет каби) қўлланди. Баъзан мусиқа, ашула, ҳатто декламация (суханпардозлик) билан қўшиб олиб борилади. 20-а. да Пантомимада Марсель Марсо машҳур бўлди.

Ўзбек халқининг қад. масха-рабозлик театрида ҳам Пантомима санъати катта ўрин эгаллаган. Тақлид деб аталган узбек Пантомимаси, хусусан, Амир Темур ва Темур ийлар салтанатида яхши тараққий этган. 19-а. 2ярми ва 20-а. бошида Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги ҳудудида яшовчи масхарабозлар, Туркистон ўлкасидаги қизиқчилар томонидан яратилган 3 тоифа Пантомималар расм бўлган: қуш ва ҳайвонлар такди-ди — рамзий Пантомималар ва ижтимоий ҳаёт воқеаларининг умумлашма инъикоси — ҳажвий Пантомима лар. Совет даврида Пантомимага кам эътибор берилди. Шунга карамай, Хоразм, Фарғона водийсида Пантомима усталари ҳамон учрайди. Реж. ва драматург Л. Бобохонов узбек Пантомима сини тиклаш бўйича бирмунча ишлар қилди: бадиий дастур тузди, «Қўғирчоқбоз» деган фильм яратди. Сўнгги йилларда Пантомима мавқеини тиклаш бўйича қизиқчи Мирзабек Холмедов фаолияти эътиборлидир.

Муҳсин Қодиров.