ПАНТЕОН

ПАНТЕОН (юн. pantheion — ибодатхо-на) — 1) Қад. Римдаги «барча худолар ибодатхонаси» (2-а.). П. ярим дойра шаклидаги қиррадор гумбазли (диаметри 43 м дан ошиқ) иншоот. Марказида ин-терьерни ёритиб турувчи туйнук бор (диаметри 9 м га яқин). Ички гумбази ҳовузакларга (катаксимон шаклда) бўлинган. Кириш томони пештоқли, 16 та коринф устунлари (8 таси пештоқ олдида, қолгани ичкарироқда) безаб туради. Ўрта аерларда Пантеон черковга айланган. Ҳозир миллий музей, унда буюк итальян санъати вакиллари (Рафаэль, Б. Перуцци ва б.) дафн этилган;

2) машҳур шахслар мақбараси (Рим ва Париждаги Пантеонлар, Лондондаги Вестминстер аббатлиги).