ПАНТЕИЗМ

ПАНТЕИЗМ (пан… ва юн. theos — худо) — худо билан табиат бир нарса, улар бир бутунни ташкил қилади деб ҳисобловчи диний ва фалсафий таълимот. П. атамасини Ж. Толанд киритган (1705). Бу тушунча Шаркда вужудиюн номи билан аталади. Пантеистик тамойиллар ўрта аерлардаги ереслик мистикасида кўзга ташланган. П. Уйгониш даври натурфалсафаси ва Б. Спиноза («худо» ва «табиат» тушунчаларини бир нарса деб билган) ҳамда И. Г. Гердер, И. В. Гёте ва немис классик фалсафасига хос.