ПАНСПЕРМИЯ

ПАНСПЕРМИЯ (пан… ва сперма) — кенг маънода — космик бўшликда ҳаётнинг бир жойдан иккинчи жойга утиши тўғрисидаги гипотеза; тор маънода — ҳаётнинг Ерга космосдан келиб қолганлиги тўғрисидаги гипотеза. Панспермияни немис олими Г. Рихтер (1865) таклиф этган; швед олими С. Аррениус (1895) асослаб берган. Бу гипотезага биноан, Ерга тирик организмлар метеоритлар ва космик чанг билан бирга келиб қолган. Бу тахмин айрим микроорганизмлар ва улар спорасининг радиация, кучли вакуум ва ута совукликка жуда чидамли булишига асосланган. Лекин ҳозиргача микроорганизмларнинг Ердан ташқарида пайдо бўлиши тўғрисида ҳеч қандай далил йўқ (яна қ. Экзо-биология).