ПАНСОД МАСЖИДИ

ПАНСОД МАСЖИДИ — Шаҳрихондаги меъморий ёдгорлик (20-а. бошлари). Масжид тарҳи тўғри тўртбурчакли (31×12 м). 4 устунли хонақоҳ, жан. дан тақаб қурилган узун айвондан иборат. Хонақоҳ деворига чўққисимон равоқлар ишланган, шифтини салобатли шаклдор ёғоч устунлар кўтариб тура-ди, танасига ўйма нақшли гуллар ишланган, каллаги муқарнасли. Шарафанинг ёғоч чизиғи поғонали. Тўсиқлар баландроқ ўрнатилган. Пансод масжиди сирти лой-сувокди, ичи ганч сувоқли, изораси тўғри бурчакли безаклар б-н, деворининг юқори қисми тўқ яшил парча гулли арақи сарровлар билан ўралган. Қуръондан суралар битилган, кўк ва яшил рангда гириҳ нақшлар ишланган. Шифтдаги яшил заминда одми рангдаги юлдузсимон турунжлар кўзга ташланади. Тўсинларнинг жимжимадор ҳошияларига ислимий нақшлар ишланган. Пансод масжидини маҳаллий усталар қурган, безагини қўқонлик усталар бажарган. Пансод масжиди ўзининг ноёб безаклари билан диққатга са-зовор.