ПАНОРАМА

ПАНОРАМА (пан… ва юн. horama — кўриниш) — тасвирий санъат тури; айлана тархли зал деворига горизон-тал қоплаб ишланган картина. Иллюзия ёрдамида вокеани жонли гавдалантириш мақсадида картина олдига бутафор ва реал нарсалар (бинолар, жойлар, турли макетлар, кишилар, ҳайвонлар, нарсаларнинг шакллари) жойлаштирилади. Панорама сунъий ёритишга мўлжалланади. Томошабинлар Панорамани зал марказидаги махсус майдончадан кўрадилар. Дастлабки Панорама 18-а. охирида (ирланд рассоми Р. Баркер томонидан) яратилган, 19-а. дан кенг тарқалган, батал жанридаги Панорама оммалашган.