ПАННОНИЯ

ПАННОНИЯ (Pannonia) — 8-а. да бар-по этилган Рим вилояти (провинцияси). Ҳоз. Венгрия ҳудудининг ғарбий қисми, собиқ Югославиянинг шим. кис-ми ва ҳоз. Австриянинг шарқий қисмидан иборат бўлган. Паннония атамаси иллирийларта мансуб паннонлар қабиласи номидан олинган. Римнинг 400 йиллик ҳук-мронлиги натижасида Паннония жуда романлашган Паннонияга муттасил кўчиб келаётган варварлар ҳисобига қишлоқ аҳолисининг нуфуси ортган ва бу ҳолат вилоят иқтисодиётида қ. х. тармоғи устуворлигини таъминлаган. Мил. 2—5а. ларда чегара ҳудудларида яшовчи қабилалар (квадлар, маркоманнлар, сарматлар, готлар, гуннлар ва б.) билан бўлган доимий урушлар оқибатида Паннония даги Рим ҳукмронлиги 5-а. бошига келиб барҳам топган.