ПАННО

ПАННО (франц. panneau — мато бўлаги) — 1) атрофи нақш чизиқёки бўртти-риб ишланган қошия билан чегараланган тасвир, бўртма тасвир, накшли девор бўлаги;

2) махсус жойга мўлжаллаб ишланган рангтасвир асари ёки бўртма тасвир (рельеф). Жумладан, Навоий театри фойесидаги Ў. Тансиқбоев, М. Аринин, Чепраковлар биргаликда ишлаган Ўзбекистон табиатини акс эттирувчи манзара П. ҳамда Ч. Аҳмаровнинг Навоий достонлари асосида яратган деворий расмлари, Санъатшунослик и.-т. ин-ти деворига ишланган асарлари;

3) нақш мужассамоти (қ. Намоён).