ПАНКРЕАТИТ

ПАНКРЕАТИТ (юн. pankreas — меъда ости бези) — меъда ости безининг яллиғланиши. Ўткир ва сурункали бўлади. Ўткир Панкреатит алкоголизм, ёлчитиб овқатланмаслик ёки меъёридан ортиқовқат ейиш, шунингдек, ўт тоши касаллиги натижасида пайдо бўлади. Панкреатитга меъда ости бези томирларининг зарарланиши ёки унга тромблар тиқилиб қолиши, инфекцион касалликлар, шикастланишлар ва қорин бўшлиғидаги турли яллиғланишлар сабаб бўлади. Ўткир Панкреатитда меъда ости бези шишади; безнинг яллиғланган қисми ирийди ёки тўқималари нобуд бўлади. Касалликнинг клиник белгилари, кечиши ва оқибат меъда ости бези зарарланган қисмининг катталиги ва оғир-енгиллигига боғлиқ. Ўткир Панкреатитнинг оғир шаклида қориннинг юқрри қисми қаттиқ оғрийди ва оғриқ орқага тарқалади; беморнинг кўнгли айниб, қусади, ел келмайди, оғриқ зўрлигидан ҳушдан кетиб қолади, шок, коллапс ҳолатлари ҳам кузатилади. Ўткир Панкреатитга хос аломатлар пайдо бўлганда зудлик билан тез тиб-бий ёрдамни чақириш, беморни ётқи-зиб қўйиш лозим.

Сурункали Панкреатит худди ўткир Панкреатит гаўхшаш пайдо бўлади. Кўпинча ўткир Панкреатит ўз вақтида даволанмаса, касаллик сурункали туе олади. Бунда қорин соҳаси (асосан, юқориси) санчиб оғрийди ва оғриқ чап томонга тарқалади, беморнинг кўнгли айниб қусади, иштаҳаси йўқолади, ичи кетади, ахлати худди лойга ўхшаш бўлади. Лаб. текширувларига асосланиб, ху-сусан, меъда ости бези ферменти (амилаза)ни қон ва сийдиқда аниклаб диагноз қўйилади. Сурункали Панкреатит қўзиган даврда уни фақат врач даволайди. Касаллик хуружлари орасидаги даврда парҳезга қатъий риоя қилиш талаб этилади; углеводли ва ёғли овқатлардан ўзни тийиш, кўпроқ оқсилга бой овқатлар ейиш ва врач кўрсатмаси бўйича ферментлар қабул қилиш мумкин.

Панкреатитнинг олдини олишда энг муҳими унга сабаб бўладиган омилларни бартараф этишдан иборат.