ПАНКРЕАТИН

ПАНКРЕАТИН (Pancreatinum) – ҳайвонларнинг меъда ости безларидан олинадиган ферментли препарат. Ўзига хос хидли сарғиш аморф порошок. Сувда кам эрийди, спирт ва б. эритувчиларда эримайди. Меъда ширасида хлорид кислотаси микдори камайганда, панкреатит касаллигида, ҳазм жараёни сусайганда, жигар ва меъда ости бези касалликларида, сурункали энтероколитлз. қўлланади. Таблетка ҳолида чиқарилади.