ПАНКРЕАТИК ШИРА

ПАНКРЕАТИК ШИРА, меъда ости бези шираси — меъда ости безида ишланадиган ҳазм шираси; ишқорий реакцияли рангсиз суюкдик. Таркибида оқсил, ёғ ҳамда углеводларни парчалайдиган ферментлар, бир неча оқсиллар (асосан, глобулинлар), кре-атинин, мочевина, сийдик кислота, микроэлементлар ва б. бор. Одамда бир суткада 1,5—2 л П. ш. ажралади.