ПАНЖОБИЛАР

ПАНЖОБИЛАР — Покистон (Панжоб вилояти, 81 млн. киши, 1990-й. лар ўрталари) ва Ҳиндистон (Панжоб штати, 8,9 млн. киши)даги халқ. Умумий сони 90 млн. га яқин киши. Панжоби тилида сўзлашади. Ҳиндистондаги Панжобилар, асосан, ҳиндуизмга, Покистондагилар эса, ислом динига (асосан, суннийлар) эътиқод қилади. Панжоб, маданиятнинг энг қад. бешикларидан бири хисобла-нади. Мил. ав. 3-минг йиллиқца бу ҳудудда Xapanna маданияти таркалган. Панжобилар эт-ник ва тил жиҳатдан Ўрта Осиё ва Эроннинг энг қад аҳолиси билан қардош. Панжобни босиб олган форслар, юнонлар, саклар ва парфияликлар, кушонлар, араблар, туркийлар, мўғуллар Панжобиларнинг тарихий этногенезида маълум роль ўйнаган. Бобур Ҳиндистонни забт этгандан сўнг (1526) Панжобга афғонлар ва ўзбеклар ҳам кўчиб келган. Панжобилар халқсифатида 17—18-а. лардашаклланган. Асосий машғулоти — деҳқончилик, ҳунармандчилик.