ПАНЖОБ

ПАНЖОБ — Ҳиндистоннинг шим.ғарбий қисмидаги штат. Сатлаж дарёси ҳавзасида. 1956 й. да тузилган. Майд. 50,4 минг км2. Ахрлиси 24,3 млн. киши (2001); панжоби ва ҳинди тилларида сўзлашади. Маъмурий маркази — Чандигарх ш. Ҳиндганг текислигининг шим. қисмида. Дарёлари ёзги муссон даврида тошади. Рельефи бир оз қия, жар кўп. Иқлими тропик иқлим, янв. нинг ўртача т-раси 15°, майники 35° гача. Йиллик ёғин 700 мм гача. Барг тўкувчи, доим яшил ва игна баргли ўрмонлар бор.

Панжоб — хинд маданиятининг қад. марказларидан. Ҳиндистоннинг чегара вилояти бўлган Панжоб қадимда ва ўрта асрларда қўшни мамлакатлар билан бўладиган савдо ишларида муҳим роль ўйнаган ва бу мамлакатлар билан иқтисодий ва маданий алоқаларга эга бўлган (қ. Панжоб тарихий вилоятига).

Иқтисодиётида деҳқончилик етакчи ўринда. Мамлакатнинг бугдой ва ингичка толали пахта етиштириладиган асосий қ. х. районларидан. Ишланадиган ерларнинг ярмига яқини суғорилади.

Асосий озиқ-овқат экини — буғдой (мамлакатда олинаётган буғдой ҳосилининг 1/4 қисми), дуккакли экинлар, арпа, маккажўхори, тариқ, картошка ва шоли. Техника экинларидан пахта, шакарқамиш экилади. Канграда чой плантациялари бор. Чорвачиликда қорамол, қўй ва эчки, туя боқилади. Саноати қ. х. маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Тўқимачилик (ип газлама, шойи, мовут) корхоналари, шакарқанд, цемент, минерал ўғит, оғир сув з-длари, таъмирлаш ус-тахоналари, қоғоз, чой ф-калари ва б. бор. Ҳунармандчиликда гилам, пойаб-зал, ёғоч буюмлар ишлаб чиқарилади. Панжоб орқали Ҳиндистонни Покистон билан боғловчи асосий транспорт йўллари ўтган. Чандигарҳ ш. да аэропорт бор. Туризм ривожланган.