ПАНЖОБ

ПАНЖОБ — Покистоннинг шим.шар-қий қисмидаги вилоят. Ҳинд дарёсининг Чиноб ва б. ирмоқлари ҳавзасида. Майд. 205,3 минг км2. Аҳолиси 72,6 млн. киши (1998). Маъмурий маркази — Лоҳур ш. Ер усти аллювий жинслардан тузилган. Дарёлар ёзги муссон даврида тошиб, ўзанини ўзгартириб туради. Рельефи бир оз қия, жарлар бор. Иқли-ми қуруқ тропик иқлим. Ўртача т-ра янв. да 13—16°, майники 35°. Йиллик ёғин 150 мм.

Панжоб — мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган қисми. Хўжалигининг етакчи тармоги — суғорма деҳ-қончилик. Мамлакат ҳудудининг 1/4 қисми, аҳолисининг ярмидан ортиғи Панжоб ҳиссасига тўғри келади. П. Покистонда етиштирилаётган буғдой, шоли, пахта ва шакарқамишнинг асосий қисмини, саноат маҳсулотининг деярли ярмисини беради. Асосий қ. х. экинлари — буғ-дой, грэм, бажра, шоли, жовар, мак-кажўхори, пахта, шакарқамиш ва мойли экинлар. Чорвачилик билан вилоятнинг шим. ва шим.-ғарбий р-нларида шуғулланилади, асосан, қўй, эчки боқилади. Кўмир, сурма, тоштуз, табиий газ, нефть қазиб чиқарилади. Лайалпур ва Мўлтон ш. ларида ип газлама саноатининг нисбатан йирик корхоналари жойлашган. Озиқ-овқат, кўн-тери, маши-насозлик, металлсозлик, кимё, қоғоз, цемент, пахта тозалаш корхоналари бор. Ҳунармандчилиқца металл ва сополдан уй-рўзғор буюмлари, фил суягидан бадиий буюмлар тайёрланади.