ПАНЖҲИР

ПАНЖҲИР — илк ўрта асрларда То-харистон вилояти шаҳри (ҳоз. Афғо-нистоннинг Нуристон вилоятидаги Панжшир ш.). 10-а. да Панжҳир атрофида бой кумуш кони бўлган. Панжҳир шахри тоғ те-пасида жойлашган бўлиб, унинг ёнидан Андароб ва Косон дарёлари оққан. Бу ерда боғлар кўп бўлсада, ерлар ҳайдалмаган, ишлов берилмаган. Самъонгшнинг маълумотига кўра, уруш вақ-тида Панжҳир 10 минг жангчи етказиб бера олган. Панжҳирнинг барча аҳолиси Панжҳир докими эгалик қилган Кумуш тоғдаги конда ишлаганлар. Кондан қазиб чиқарилган кумуш маъдани 3 қисмга тақсимланган: бир қисмини султон вакили, 2-қисмини уни қазиб олган кончи олган, 3-қисми эса кончилик билан машғ-ул бўлган маҳаллий аҳолига теккан, улар уни савдогарларга сотишган. Муқаддасийнинг ёзишича, 10-а. да Панжҳирда кўплаб дирҳамлар зарб қилинган. Панжҳир зарбхонаси 8-а. нинг 2ярмида ҳам мавжуд эди. 10-а. да сомонийлар даврида Панжҳирда ҳарбий қароргоҳ жойлашган бўлиб, унинг ўз зарбхонаси бўлган.

Ад.: Камалиддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тохариста-на по арабоязычным источникам IX — начала ХШ вв., Т., 1996.

Шамсиддин Камолиддинов.