ПАНЖГОҲ

ПАНЖГОҲ (форс. — беш парда, беш поғона) — 1) Ўрта аср Ўн икки маком тизимида муайян шўъба номи;

2) Шашмақом таркибидаги Рост мақоми мушкилот бўлимида «Муҳаммаси Панжгоҳ» номи билан етиб келган чолғу қисм. Унинг ўзига хос ижод йўлларидан бири Рос!и П. деб аталади;

3) Хоразм мақомларининг бири. Туркумда сўнгги ўрин эгаллаган бўлиб, фақат чолғу қисмлардан иборат. Парда тузилиши ҳамда куй мавзулари Рост мақомига туташ бўлгани сабабли Панжгоҳ мустақил мақом даражасида тан олинмаган;

4) уйғур ўн икки муқомларшгм бири.