ПАНЖАКЕНТ

ПАНЖАКЕНТ, Панжикент — Тожикистоннинг Суғд вилоятидаги шаҳар (1953 й. гача шаҳарча). Зарафшон дарёси водийсида, Самарқанддан 68 км жан.-шарқда. Аҳолиси 30 минг кишига яқин (1990-й. ларўрталари). Олтин руда к-ти, озиқ-овқат (вино, сут, тамаки-ферментация, консерва з-длари, гўшт, шоли-ун к-тлари) саноати мавжуд. Тарих-ўлкашунослик музейи, педагогика билим юрти бор. Ҳоз. Панжакентдан 1,5 км жан.-шарқда қад. Панжакент шаҳри харобалари жойлашган. Унинг майд. 13,5 га, шаҳристон, кўҳандиз, рабод ва кабристондан иборат. Панжакентни 1938—40 й. ларда археолог В. Р. Чейлитко текширган. Шаҳар харобаларини мунтазам ўрганишни A. Ю. Якубовский 1946 й. дан бошлаб бер-ди, 1953 й. дан текшириш ишларини А. М. Беленицкий давом эттирди. Шаҳристондан кўп кўча тармок/три, Хом ғишт ва пахсадан қурилган 2 қаватли айвонли турар жой бинолари, хунармандчилик устахоналари ва дўконлар қолдиғи топилди. Шахристон марказида 5—7-а. ларга оид ибодатхона кўринишида 2 та бино бўлган. Шаҳар деворидан ғарбда уч қават истеҳком билан ўралган кўҳандиз жойлашган. Шаҳардан шарқца эса 2 қават уйли ҳовлилар (чорбоғлар) бўлган. Кўх. андизда қамал вақтида яшашга мўлжалланган мустаҳкам минора (донжон) ва ҳоким саройи жойлашган. Археологик қазишлар жараёнида Панжакентдан бир неча минг жез ва кумуш танга топилган. Булардан Панжакентда зарб қилинган суғд тангалари алоҳида қимматга эга. Сопол парчаларига суғд тилида ва камдан-кам араб тилида тушь-сиёхда ёзувлар битилган. Купчилиги ёнгин пайтида куйиб кетган сопол ҳайкаллар, ўйиб ишланган ёғоч шакллар, шунингдек, ҳар хил мазмундаги манзаралар тасвири ва нақшгул солинган ёғоч ғўлалар топилди. Айник,са, деворларга ишланган расмларда — оқсуяклар базмлари, диний маросимлар, ов, жанглар манзаралари ва мифологик шакллар тасвирланган. Шаҳар 5—8-а. ўрталарида равнақ топган, 8-а. 1-чорагида шаҳарни араб босқинчилари вайрон қилган. 8-а. 2ярмида Панжакент бутунлай харобага айланиб, аҳоли яшамаган. Қад. Панжакент асосида музейқўриқхона ташкил этилган.

Ад:. Беленицкий А. М., Распопова B. И., Древний Пенджикент, Душанбе, 1971; Беленицкий А. М., Монументальное искусство Пенджикента, М., 1973.