ПАНЖА

ПАНЖА — билагузук тури; рангбаранг (одатда, кўзли ва б.) мунчоклар ёки маржонлар орасига кумуш ва зарҳалланган япроқ, ғунча ва б. шакллар те-риб тайёрланади. Ранг жиҳатдан таъсирчан ва маржонга ўхшаган турли шаклдаги безакли тақинчоқяратилади. Панжани аёллар ва болалар билакларига тақади. Қадимда ва ўрта асрларда ёмон кўздан асраши мақсадида тош ва сополдан қўл (панжа) шаклидаги осилчоклар қилинган. 2—3 ёшданқизлар металлдан ясалган билагузуклар тақишган.