ПАНЖА ҚАНОТЛИ БАЛИҚЛАР

ПАНЖА ҚАНОТЛИ БАЛИҚЛАР (Crossopterygii ёки Crossopterygiomorpha) — баликдар инфра синфи (баъзан кенжа синфи ёки катта туркуми). Илк девондан маълум, бўр даври охи-рига келиб деярли қирилиб кетган. Ўрта девонда Панжа қанотли балиқлардан дастлабки қуруқликда яшовчи умуртқалилар келиб чиққан. Уз. 7 см дан 5 м гача. Бош қутиси тўлиқ суякланган, юқори жағи бош қутиси билан боғланган. Тишлари кўп, конуссимон. Чаноқ камари 2 та пластинкага ўхшаш. Жуфт сузгичлари йўғон, мускулли, бир неча панжасимон тармоқданган бўғимлардан иборат; таянч функциясини ба-жаради. 5 та (жумладан, 4 та қазилма) туркуми мавжуд. Чучук сув рипидистлари сувда ва қуруқликда яшовчшшрнинг бевосита аждоди ҳисобланади. Целакантасимонлар туркумига мансуб 1 та тури ҳоз. Ҳинд океани (Африканинг шарқий соҳиллари яқини)да учрайди.