ПАНИПАТ ЖАНГЛАРИ

ПАНИПАТ ЖАНГЛАРИ — Дехлидан тахм. 100 км шим. да жойлашган Па-нипат яланглигида тарихда содир бўлган машхур жанглар.

1) Амир Темур қўшини (92 минг киши) билан Дехли султони Султон Маҳмудхон қўшини (10 минг отлиқ, 20 минг пиёда аскар ва 120 жанговар фил) ўртасида содир бўлган шиддатли жанг (1398 й. 17 дек.). Қўшин сафи олдида ҳаракатланувчи филларнинг хартумлари бир-бирига боғланган, филлар устига кажавалар ўрна-тилган, уларда бир неча ўқчилар жойлаштирилган. Филлар қатори ёнидан тўп отувчилар — раъдандозлар ўрин олган. Қўшинлар ўзаро яқинлашган чоғда Амир Темур ўз қароргоҳи Баҳоли дўнглигидан атрофни кузата бошлайди. Жанг дўмбира ва ноғоралар овози, карнай-сурнай садоси остида бошланади. Соҳибқирон аскарлари филларга найза санчади, кажавада жойлашган мерганларни ўққа тутади. Ярадор бўлган филлар филбонларни улоктириб, орқага қочган, бу билан ҳинд қўшинига катта талафот етказган. Бироқ, шунга қарамай султон қўшини қаршилик кўрсатишни давом эттирган. Соҳибқирон қўшини ғаним аскарларини қуршовга олиб, филларни ўлжа қилган. Султон Маҳ-мудхон озгина отлиқ гуруҳи б-н жанг майдонини тарк этиб, лашкарбошиси Маллухон билан Деҳлига яширинган, кечаси эса улар шаҳардан қочишган. 18 дек. Деҳлининг бузурглари, саййидлари, қозилари, аъёнлари келиб Амир Темурдан шаҳар аҳолиси учун омонлик тилаганлар.

2) Бобур қўшини (12 минг аскар) билан Дехли султони Ибро-ҳим Лўдий қўшини (100 минг жангчи ва жанговар филлар) ўртасидаги жанг (1525 й. 21 апр.). Ҳинд қўшини тартиб-сиз тарзда жангни бошлаган. Бобурнинг баранғор ва жувонғори тўлғама усули билан ғанимнинг орт томонига ўтиб унга кучли зарбалар берган. Иброҳим Лўдий асосий кучлари ва жанговар филлар билан марказга ҳамла қилган. Шунда Бобур ҳўкизларнинг хом терисидан эшилган арқонлар билан бирбирига маҳ-кам боғланган 700 та арава ва улар орасига ўрнатилган туроқалқонлар паноҳида турган туфакандозларни жан-гга ташлайди. Туфак ва замбарак ўқларидан ярадор бўлган филлар чекиниб устларидан филбонларни йиқитиб, пиёдаларни янчиб ўтади, ҳиндлар саросимага тушиб қочишга тушганлар. Султон Иброҳим Лўдий ва тахм. 50 минг ҳинд жангчиси ҳалок бўлган. Бобур Деҳли ва Аграни забт этиб, Шим. Ҳиндистонда Бобурийлар давлатига асос солади.

3) Дехли тахтига даъво-гар Сур сулоласи вакилларининг Хему бошчилигидаги қўшин билан Акбар қўшини ўртасидаги жанг (1556 й., 5 нояб.). Хему катта каршиликка учрамай Дехли ва Аграни эгаллаган. Акбар вазири Байрамхон билан Панжобдан келиб Хемуга қарши юриш бошлаган. Панипатдаги жангда Хему асир оли-ниб, қатл этилган.

4) Маратҳа ҳукмдорларининг бирлашган қўшини билан афғонлар ҳукмдори Аҳмадшоҳ Дурроний қўшини ўртасидаги жанг (1761 й. 14 янв.). Жангда маратҳлар батамом енгилган. Бирок, бу ғалаба Аҳмадшоҳга ҳеч қандай наф келтирмайди, чунки унинг қўшини орасида норозилик кучайган. Жангчилар маошларини тўланишини ва уйларига кайтишни талаб қилишган. Натижада Аҳмадшоҳ 1761 й. Ҳиндистонни тарк этишга мажбур бўлган.

Манбалар: Гийасаддин Али, Дневник похода Тимура в Индию. Пер. с персид., предисловие и примечания В. Семёнова, М., 1958; Низомиддин Шомий, Зафарнома, Т., 1996; Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Бобурнома, Т., 1960.

Ад.: Дадабоев Ҳ., Амир Темурнингҳарбий маҳорати, Т., 1996.

Ҳамидулла Дадабоев.