ПАНИН Анатолий Николаевич (1949.12.3, РФ Тула вилояти Узловский тумани) — кон экскаватори машинисти, Ўзбекистон Қаҳрамони (1995). Меҳнат фа-олиятини 1967 й. да Тула вилояти Новомосковск ш. даги қурилиш бошқармасида экскаватор машинисти бўлиб ишлашдан бошлаган. 1970 й. дан Навоий вилояти Уч-қудуқ ш. даги Шимолий кон бошқармасига қарашли олтин рудалари очиқ усулда қазиб олинадиган конларда экскаватор машинисти ёрдамчиси, экскаватор машинисти, 1983 й. дан шу бошқармага қарашли очиқ усулдаги «Шарқ» конида экскаватор машинистлари бригадири.
Панин олтин рудаларини очиқ усулда қазиб олишда самарали ва илғор тажрибалардан унумли фойдаланиб, и. ч. да юксак натижаларга эришди.