ПАНГЕНЕЗИС

ПАНГЕНЕЗИС (пан… ва… генез) – наслда олдинги авлодлар белгиларининг пайдо бўлиши тўғрисидаги Ч. Дарвин (1868) назарияси. Пангенезисга бино-ан, организмнинг ҳамма ҳужайралари ўзидан жуда майда заррачалар — геммулалар ажратиб чиқаради. Геммулалар жинсий органларда тўпланиб, жинсий ҳужайраларни ҳрсил қилади. Улар орқали белгилар (жумладан, янгидан қосил қилинган) ирсийланади. Пангенезис назарияси қад. натур файласуфлар (Демокрит, Гиппократ) тасаввурларига ўхшаб кетади. Пангенезис орқали Дарвин жинсий ва жинссиз кўпайиш ҳамда регенерацияни тушунтиришга ҳаракат қилди. Ф. Гальтон (1871) ва б. олимлар Пангенезис назариясини тажрибада текшириб кўриб, инкор қилишди. Голланд оли-ми X. Де Фризнинг (1889) ҳужайра ичи Пангенезиси назариясига биноан, организм хусусиятларини белгиловчи «пангенлар» ҳужайра ядросида бўлади; фақат ҳужайра тузилишини белгиловчи генларгина цитоплазмага чиқади.