ПАНФИЛОВЧИЛАР

ПАНФИЛОВЧИЛАР — 2-жаҳон уруши даврида Москва мудофаасида жасорат курсатган И. В. Панфилов қўмондонлик қилган 316-ўқчи дивизияси аскарлари. Асосан, Ўрта Осиё халкдари (жумладан, ўзбеклар)дан ташкил топган дивизия 16 нояб. да Волоколамск тош йўли орқали Москвага ёриб ўтмоқчи бўлган фашистларнинг бир неча ҳужумларини қайтарган. Шу куни Дубосеково разъезди ёнида турли миллат вакилларидан иборат 28 жангчи 50 та немис фашистлари танкига қарши жанг қилган. 4 соатлик жангда душманнинг 18 та танки ва кўплаб аскарлари янчиб ташланган, душман Москвага ўта олмаган.