ПАНФИЛОВ Иван Васильевич

ПАНФИЛОВ Иван Васильевич (1892.20.12 Саратов вилояти Петровск ш. — 1941.19.11 Москва остонаси) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, гвардия генералмайори. Гитлерчилар Германияси СССРга қарши уруш бошлаши билан Олмаотада шакллантирилган 316-ўқчи дивизия қўмондони этиб тайинланган. Панфилов ўз дивизияси билан Москва остоналаридаги шиддатли жангларда жасорат курсатган. Дивизия таркибида узбек, қозоқ, қирғиз, рус, қорақалпоқ ва б. халкларнинг вакиллари булиб, улар Москвани мардонавор ҳимоя қилишган. Панфилов дивизиясига гвардиячи номи берилиб, 8-гвардиячи дивизияга айлантирилган. П. Москва учун олиб борилган жангларда ҳалок булган. Ўлимидан сўнг Қаҳрамон унвони берилган (1942 й. апр.). П. қўмондонлик қилган дивизия унинг номи билан аталадиган булган. Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва б. мамлакатларда куплаб қишлоқ ва қўрғонлар, мактаб ва хиёбонлар Панфилов номи б-н аталади.