ПАНЕЛЬ

ПАНЕЛЬ (нем. Paneel) — 1) қурилиш конструкциясининг з-дда тайёрланадиган йирик ўлчамли ясси элементи. Панель тайёрланаётганда дераза ва эшик ўринлари қолдирилади;

2) девор ва б. нинг безак қопламаси (ёғоч, пластмасса, мой-бўёқли ва б.);

3) кўча четида пиё-далар учун асфальт-бетон, тош ва б. дан тўшалган йўлкалар;

4) электр шчитлари, бошқарув пультлари, радиотехник қурилмалар, асбоблар ва б. нинг сигнал, назорат, ўлчаш ва б. аппаратлари жойлаштирилган қисми;

5) ферманинг асосий нагрузкани қабул қиладиган икки қўшни узели орасидаги қисми.