ПАНДУС

ПАНДУС (франц. pante douce — нишаб, қиялик) — бинонинг эшиги, дарвоза-сига кириладиган нишаб майдонча; баъзан зинапоя вазифасини ўтайди. Ўрта Осиё ҳудудидаги қад. шахар қалъа ва кўшкларга Пандуслар орқали кўтарилган. Тоғлар орасида жойлашган турар жойларга махсус Пандуслар ишланган (Самарқанддаги Хўжа Дониёр мақбарасида, Қашқадарё вилояти Ғилон қишлоғида, Нурота тоғ этакларидаги қўрғон ва қалъаларга чиқишда, Сурхондарёдаги «Бибишой» кўприги, Бу-хоро арки дарвозаси олдидаги Пандуслар ва б.). Замонавий меъморликда жамо-ат, саноат бинолари, транспорт ин-шоотлари, гараж кабилар қурилишида Пандусдан фойдаланилмоқда.