ПАНДИРОН МАСЖИДИ

ПАНДИРОН МАСЖИДИ — Қашқадарё вилояти Пандирон қишлоғидаги меъморий ёдгорлик (15— 16-а. лар). Масжид тепаликка қурилган. Бош тар-зи чуқур равоқли, пештоқли, пастак гумбазли дарвозахонадан 3 гумбазли хонага ўтилади. Хоналар мурабба тарқли (ташқи томони 12,5 х 11,6 м, ички тарҳи 10×10 м). Уч томонига қурилган айвонлар сақланмаган. Хоналарнинг ён томонларида кичик равоқли эшик, тепасига тобадонлар ишланган. Хонақоҳ гумбази (диаметри 4,15 м) қалқонсимон бағалларга таянган. Пандирон масжиди пишиқ ғишт(26—27 х 5 см) дан, ганч қоришмасида қурилган. Пандирон масжиди ўзига хос маҳаллий меъморлик услуби, маҳобати ва нисбати билан ажралиб туради.