ПАНДЕМИЯ

ПАНДЕМИЯ (юн. pandemos — ёлпасига, халқаро) — эпидемик касалликнинг бир мамлакат, бир неча мамла-кат, қитъа ёки континентда ёппасига тарқалиши. Пандемик тарқалиш ҳаво-томчи йўли билан юқиб, инкубацион даври қисқа юқумли касалликларга хос. Грипп касаллиги бунга мисол бўла олади.