ПАНДА

ПАНДА, кичик панда (Ailurus fuldens) — енотсимонлар оиласига мансуб сут эмизувчи, уруғнинг ягона тури. Баъзан айиқсимонлар оиласига ёки катта панда б-н бирга пандасимонлар оиласига киритилади. Гавдаси 51—63 см, думи 28—48 см. Боши думалоқ, юз қисми кичик, ранги сарғиш, қорин томони ва оёқлари кррамтир, «юзи» оқиш тусда. Жан.-ғарбий Хитой, Непал, Шим. Мьянма, Шим.-шарқий Ҳиндистонда тарқалган. Тоғ бамбукли ўрмонларда яшайди. Бамбук ниҳоллари, ўтлар, мевалар, баъзан қушлар тухуми ва майда сут эмизувчилар билан озикла-нади. Йилда 1 марта 1—2 тадан (баъзан 4 тагача) бола туғади.