ПАНЧАТАНТРА

ПАНЧАТАНТРА (санскритча «Беш ки-тоб») — санскрит ёзма адабиёти ёдгорлиги. 3—4-а. ларда яратилган. Нисбатан сўнгги вариантлари сақланиб қолган. Донишманд Вишнушарман подшоҳнинг жоҳил ўғилларини тарбиялаш учун яратган, деб ҳисобланади. Панчатантра ҳайвонлар ҳақидаги масал ва ҳикоятлардан иборат 5 китобни ўз ичига олган, ҳар бир китоб ҳикоя ичида ҳикоя усулида ту-зилган. Асарда ҳайвонлар образида инсон қиёфалари намоён бўлади. Панчатантрада ҳинд жамияти ҳаёти истиора йўли билан тасвирланади, ноҳақлик фош этилади, инсонийлик, яхши хулқлар тарғиб қилинади. Асар диний тусдан холи ва шуниси билан бошқа қад. ҳинд ёдгорликларидан фарқ қилади.

Панчатантра кенг тарқалган бўлиб, жаҳон адабиёти ривожига катта таъсир курсатган. 6-а. ўрталарида паҳлавий, ундан араб тилига таржима қилинган; араб тилига қилинган таржимаси «Калила ва Димна» номи билан шуҳрат топган. У 12-а. да форс тилига, 13-а. да эса ўзбекчага ўгирилган. Панчатантранинг 60 дан зиёд тилда 200 дан ортиқ таржималари маълум.

Нашрлар: Панчатантра, пер. с санскрита и прим. А. Я. Сыркина, М, 1958; Панчатантра (И. Ғафуров таржимаси), Т., 1993.