ПАНА ЖОЙ

ПАНА ЖОЙ (ҳарбий ишда) — кишиларни турли заҳарловчи моддалар, снаряд, авиация бомбаси, атом қуроллари ва ҳ. к. дан муҳофаза қилиш учун мўлжалланган муҳандислик иншооти. Пана жой ёғоч, бетон, темир-бетон ёки тошдан қурилади. Аҳоли яшайдиган жойларда, одатда, аҳолини муҳо-фаза қилиш учун алоҳида қурилган ёки фуқаро ва саноат биноларининг ертўлаларида қурилган турли хил Пана жойлар бўлади. Қўшинларнинг шахсий тарки-бини ҳимоя қилиш учун эса взвод, рота, артиллерия ва миномёт батареялари, кузатиш ватиббий пунктларучун котлован ёки ер ости Пана жойлар қурилади. Котлован типидаги Пана жой ларнинг устига тўкилган тупроқнинг қалинлиги 150 см ва ундан қалин, ер ости типидаги Пана жой устидаги тупроқнинг қалинлиги 4 м ва ундан қалин бўлиши лозим. Дала шароитидаги Пана жойлар 20 — 30 киши ва ундан кўпроққа мўлжаллаб қурилади (яна қ. Бомбапана).