ПАМПАНГАН

ПАМПАНГАН, пампанго, капампанганлар — Филиппиндаги Пампанга вилояти (Лусон о. маркази ва жан.ғарбий қисми)даги халқ. Умумий сони 2 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Филиппин тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, католиклар. Анъанавий машғулотлари — суғорма деҳқончилик ва қорамолчилик. Ҳунармандчилиги — кулолчилик (Хитой таъсирида), темирчилик, каштачилик, тўқимачилик.