ПАМПА

ПАМПА, Пампас (кечуа индейслари тилида пампа — ўтлоқ) — 1) Жан. Америкадаги, асосан, ўт ўсимликлари ўсадиган баъзи бир текисликларнинг номи. Аслида Аргентина ҳудудининг 29—39° ж. к. лар ораси ва ғарбда Съеррас-де-Кордова тоғларигача бўлган жойлар Пампа дейилади. Ер юзаси шарқида ботқоқли пасттекислик. Ғарбидадюналар учрайди; жан.шарқида тоғлар бор (энг баланд жойи 1250 м). Иқлими субтропик, ғарбида континенталроқ иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси 19—24°, июлники 6—10°. Ииллик ёғин 800—950 мм, ғарбида 300—500 мм. Жан. дан кучли шамол (памперос) эсиб туради. Оқар сув кам. Энг йирикдарёси — Парана ва унинг ирмоклари. Тупроғи шарқида қиз-ғиш-қора, ғарбида бўзжигарранг тупроқ. Ҳоз. вақтда Пампанинг табиий ўсимликлари деярли бутунлай йўқ қилиниб, ўрни экинзор (буғдой, маккажўхори) ва яйловга айлантирилган. П. Аргенти-нанинг асосий иқтисодий р-ни.

2) Жан. Америка жан. нинг текислик қисмларида ўсувчи субтропик дашт ўсимликлари.